2022-07-10 21:32:46
Эслаб эслаб !
Умрни олдиндан шартики шудир,
Шу ҳақда тинмайин сўзлайверамиз --
Ёмонлар вақт ўтиб унутилади...
Яхши одамларни эслайверамиз!
Юракка ўтириб қолган айрилиқ,
Ўша манзилларни излайверамиз.
Шукрки, ҳеч кимдан кутмаймиз буйруқ,
Яхши одамларни эслайверамиз!
Нетамиз, дуолар ёғдирамиз-да,
Уларнинг ёдини кўзлайверамиз.
Кўзлари, сўзлари -- хотирамизда...
Яхши одамларни эслайверамиз!
Бу не шараф эрур, бу не саодат,
Феълларни ўтмишда туслайверамиз.
Эскилардан бизга юққан шу одат:
Яхши одамларни эслайверамиз!
Аллоҳга осон иш исм танитмоқ,
Биз гарчи дунёни ўзлайверамиз.
Гуноҳдек туюлар ҳатто унутмоқ --
Яхши одамларни эслайверамиз..
Эслайверамиз....
https://t.me/eng_yaxshi_psixologiya
32 views18:32