2022-07-22 05:22:20
Текинга даволама, текинга даволанма. Нимаики текин бўлса уни қадри бўлмайди!
Гиппократ
Совет пайтида 2 та доктор бўлган экан. Сагатов ва Агулянский. Иккиси хам доцент, жуда илмли ва тажрибали уролог-докторлар. СССР вақтида тиббий хизмат бепул бўлишига қарамай бу шифокорлар ишдан бўш вақтда кўрик ўтказишар ва қўшимча пул топишар экан. Лекин нимагадир Сагатов кўрган беморлар яхши даволанмас ёки асоратлар билан қайта мурожаат этар, лекин Агулянскийни беморлари тўлиқ ва самарали даволанишар хамда деярли хар доим асоратсиз тузалишар экан. Бу холат гап сўз бўлиб, бемори хам кўп экан.
Бир куни урология маркази интернлари (юқоридаги доцентларнинг шогирдлари) келишиб, 1 хил холатдаги 2 беморни топишибди (иккисида хам СЙИ, систит). Ёшлари ва ақлий даражалари хам бир хил экан. Бу орқали улар қайси доцент кучли ва нима учун бирисида бемор кўп, бирида эса камлигини аниқламоқчи бўлишибди.
Қарангки, сабаб оддий экан... Сагатов беморларни кўриб бўлиб, бемор "қанча бўлади?" деса, "берганингизни беринг, розиман" деркан. Агулянский эса "Мени хизматим 7 сўм" (хозирги 70минг сум балки унданам кўп) дер ва шу миқдордаги пулни оларкан. Камига рози бўлмас экан.
Синаш учун танланган беморларни кузатиш давомида Сагатовга кирган бемор дориларини вақтида ичмас экан. Хатто интернлардан бири "нега вақтида ичмайсиз?" деса, "эсимдан чиқибди" ёки "ўзи туғри ёздими бу дохтр" дер экан. Бир неча ойда сурункали тури кейин Пиелонефрит булиб, "Сагатов яхши даволамас экан..." дебди. 30 сўмга тушганини иддао хам қилибди.
Агулянскийга кўринган бемор 3та дорисини соат соатида, 1тасини овкатдан роппа-роса 45минут олдин ичармуш. 2тасини овкатдан 30 минут кейин 20 минут интервал билан ичибди. 30 кунлик леченияни охиригача тугатибди. Интерн "Нега бунака эътибор билан даво оляпсиз?" деса, "Доктор айтди" ва "мени катта пулим кетти 7 сўмааа!!!" дермиш.
Диагноз 1 хил! Лечения 1 хил! Натижаси эса...
Қиссадан хисса шуки, инсон онгсиз равишда ўз қадрини билмаган одамни қадрламайди ва охир-оқибат хамма зарарда қолади.
Қанчалик тўғри? Қўшиласизми шу фикрга?
https://t.me/eng_yaxshi_psixologiya
101 views02:22