Get Mystery Box with random crypto!

ЖАРИМА БАЛЛАРИ ҲАҚИДА БИЛИШИ КEРАК НАРСАЛАР! Ушбу тартиб йўл | E-ma'muriy ish

ЖАРИМА БАЛЛАРИ ҲАҚИДА БИЛИШИ КEРАК НАРСАЛАР!

Ушбу тартиб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора ҳисобланади. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балли ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан автоматлаштирилган электрон тизимда инсон омили ҳисобга олинмаган ҳолда белгиланади.

Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслиги йил давомида 12 та жарима балли асосида баҳоланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини биринчи марта олган фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олган кундан бошлаб йил охиригача баҳоланади.

Жарима баллари ҳайдовчи томонидан биринчи қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб кейинги йилнинг шу кунигача берилади. Агар йил давомида жарима баллари 12 баллга этмаса, ушбу муддатдан кейин улар бекор қилинади.

Ҳуқуқбузарлик хусусиятидан келиб чиқиб, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балллари қарор лойиҳаси иловасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

Кўп жарима баллари қалбаки ёки бошқача тарзда ўзгартирилган давлат рақамлари билан, шунингдек, ушбу транспорт воситасига тегишли бўлмаган давлат рақам белгиларига эга бўлган транспорт воситаларини бошқарганлик учун (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 6-қисми) назарда тутилган.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчига жарима балли қўлланилиши, шунингдек, жами ўн икки ва ундан ортиқ балл тўплаган ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиши уни қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосий жазодан озод этмайди.

Ҳайдовчи томонидан бир нечта маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима балллари алоҳида ҳисоблаб чиқилади ва бу баллар умумлаштирилади.
Агар 12 ой ичида содир этилган қоидабузарликлар учун ҳайдовчига ҳисобланган жарима балларининг умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини йўқотади.

Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан содир этилган қоидабузарлик 8 баллига тенг бўлган тақдирда, бу ҳақда “SMS” хабари ёки почта алоқаси орқали хабар қилинади.

Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун эътироз билдирса ва ишни жиноят ишлари бўйича судга юборса, жиноий иш бўйича суднинг якуний қарори асосида жарима балллари белгиланади.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилар маъмурий жазо муддати ўтганидан кейин ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун белгиланган тартибда малака ошириб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширадилар.

Йил давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга кейинги йилда биринчи марта йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун биринчи жарима балли рағбатлантириш тариқасида белгиланмайди. Бундай ҳолатда ҳайдовчи асосий жазодан озод этилмайди.

@Emamuriyish