Get Mystery Box with random crypto!

1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади | E-ma'muriy ish

1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади

23 февраль куни коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов ковид инфекцияси тобора камайиб бораётгани сабабли (суткасида 200 тадан кам) чекловларни юмшатиш, айримларини бекор қилишга тўхталиб ўтди.

1 мартдан фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақиш мажбурлиги бекор қилинди. Жамоат транспорти, йирик савдо дўконлари, таълим муассасалари, давлат ва нодавлат идоралари, масжидлар, театр, кинотеатр, музей, санъат саройлари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва бошқа одамлар гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсиявий характерга эга бўлади.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ходимларига, улар коронавирус билан касалланганлар билан алоқада бўлишидан қатъий назар, ниқоб тақиш талаби қолдирилади.