Get Mystery Box with random crypto!

Рассом Туз оғанг кучайди! Тарихий темада ëзган ҳикояларимни | ELTUZ

Рассом Туз оғанг кучайди!

Тарихий темада ëзган ҳикояларимни рус ва инглиз тилида чоп қиладиган нашриëт чиқиб, авторский правани сотиб олди. Ана!!!

Бухоронинг сўнгги минатюрачи рассоми Садриддин Поччаев ҳақидаги қисса ëзиш учун аванс олдим.
Вачач!!!

Қисса мана бундай бошланади.

1920 йил. 2 сентябр. Ярим қоронғу ҳужрада Самарқанд қоғозига чизилган аëл ва эркакнинг қучоқлашиб, яланғоч турган расми атрофдаги жадвалга заъфарон билан сайқал бераëтган уста Садриддин кўз ойнагини ипак рўмол билан яна бир бор артди.
Амир учун мўлжалланган секс инструкция (“Лаззат ул-Нисо”) китобининг сўнгги нақшлари ҳали қуримаган эди.
Шу пайт гумбирлаган овоз эшитилди.
Амир аркида жойлашган рассомлик устахонаси устига авиабомба тушди.
Том очилиб Бухоронинг кўм кўк осмони кўринди.
Йиллардан бери устахонадан чиқмаган Садриддин кўз ойнагини олиб тийрамоҳ самога боқди.
Кўкда ҳарбий учоқлар бомба ташларди.

Битта бомба амирнинг филлар сақланадиган ҳовлисига тушган.

Фарëд қилиб ўкирган филлар тўрт томонга қараб югурарди.

Уста ички инстинкт билан сайқал бераëтган расмлар турган хонтахта устини яшил рўйжа билан ëпди.
Ўзи бўлса ғужанак бўлиб ëтиб олди.
Бухоро қайта қайта бомба портиллашларидан ларзага келарди.
Йиғи-сиғи ва додлаган овозлар, филлар ўкиригига қўшилиб қиëмат қойим бўлгандай таассурот қолдирар эди.
Шу пайт хонага амир ҳарамидаги энг гўзал оқ юзли ғулом қўлида бўғча билан нозланиб югуриб келди.
Акача Барно деган бу ғулом Амир уни ўрнига Сайфуллоҳ деган баччани олиб Қаршига кетганидан ғазабда эди.
Акача Барно "Ҳоли ҳама чиз мешавад" дея саннаб қарғарди..