Get Mystery Box with random crypto!

Йил приколи: Тошкент вилояти ҳокимлиги ўзининг ахборотига ўзи | ELTUZ

Йил приколи: Тошкент вилояти ҳокимлиги ўзининг ахборотига ўзи раддия берди
Куни кеча каналда ҳайкал ва кутубхона қуриш учун ажратилган 34 млрд сўм маҳаллий бюджетга тиклангани ҳақида ёзган эдим.
Бироз вақт ўтгач Тошкент вилояти ҳокимлиги Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилиши бекор қилингани ҳақида ахборот берди.
Бугун эса Тошкент вилояти ҳокимлиги «Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуаси ва замонавий кутубхона биносини қуриш ишлари бекор қилинмади» деб ўзига ўзи раддия беряпти.
Менимча, гап ҳайкалда ҳам эмас. Гап бу қурилишни ҳеч қандай тендерсиз қўлга киритган — «Qashqadaryo Maks Servis Qurilish» корхонасида шекилли. Нега деганда, бу корхонага вилоятда жуда кўплаб объектлар «тортиқ» қилинган.
Масалан, айнан шу корхона томонидан Тошкент вилоятининг чегараолди ҳудудларида қурилаётган ҳарбий қисмлар, чегарачиларнинг уйлари ва ҳоказо. Тендер ўтказилганми?
Бундай ҳолларда ўзига ўзи раддия бериб шарманда бўлгандан кўра, Янги Ўзбекистонда «откат» авж олгани, бу «откат»лар опший қозонга тушиши, ҳоким ким бўлишидан қатъий назар бунга хиёнат қилганлар — давлат хоинига айланиши ҳақида қисқача маълумот бериб ўтса ёки намёк қилиб қўйса биз ҳам тўғри қабул қилардик.
Эҳ, Зойир Тойирович сиздан умидлар катта эди...
@mufasa_mh