ПРЕЗИДЕНТ БОШ ПРОКУРОР ЎРИНБОСАРИНИ ИШДАН ОЛИБ ТАШЛАДИ Ўзбеки | ELTUZ
ПРЕЗИДЕНТ БОШ ПРОКУРОР ЎРИНБОСАРИНИ ИШДАН ОЛИБ ТАШЛАДИ
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан Шамсиддин Шарафидинович Соҳибназаров Бош прокурор ўринбосари лавозимидан бўшатилди. Адлия катта маслаҳатчиси мансаб ваколатларини суистимол қилгани учун ишдан олинган. Шу йил бошида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилгани ортидан департамент раҳбари бўлган Шамсиддин Соҳибназаров бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган эди. У бу курсида бор йўғи тўрт ой ўтирди.