Get Mystery Box with random crypto!

НИЗОМИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА РЎМОЛЛИЛАРГА ҲУЖУМ БОШЛАНДИ-МИ? Низоми | ELTUZ

НИЗОМИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА РЎМОЛЛИЛАРГА ҲУЖУМ БОШЛАНДИ-МИ?

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 2024-йил 9-апрель куни ректор бошчилигида ректор маслаҳатчиси, ёшлар масалалари ва манавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор, 13 та факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари йиғилиш қилишди.

Университетда рўмол ўраган профессор-ўқитувчилар, ҳамда талаба-қизлар кўпайиб кетганлиги боис барча факультет декан ўринбосариларини ўз хоҳишларига кўра ариза ёздириб ишдан бўшатибди.

Aйтишларича, тепадан шунақа топшириқ бўлганмиш. Университет ходимлар бўлими бошлиғи С.Aтажанов ушбу буйруқ қонунан зидлигини наҳотки билмаса?

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларининг барчаси ёш оилалилар, 2-3 нафардан вояга етмаган фарзандлари бор. Бу ҳолат уларнинг оиласига ёки фарзандларининг келажагига таъсир қилмайди деб ким кафолат бера олади?

Мен ўйлайманки, ушбу университетда ишлайдиган барча профессор-ўқитувчилар университет нуфузи, келажаги ҳақида қайғуради. Бу ишлар ёшларга салбий таъсир кўрсатиб, илм-фандан буткул кўнгли қолиб кетишига сабаб бўлмайдими?

Элтуз: Низомий олийгоҳи мутасаддиларидан расмий изоҳ кутамиз.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube