Get Mystery Box with random crypto!

“Ҳунарманд” уюшмаси раиси Жамшeд Ўроқов бошқарувда муомала эти | ELTUZ

“Ҳунарманд” уюшмаси раиси Жамшeд Ўроқов бошқарувда муомала этикаси, нутқ маданияти ва одоб-аҳлоқ нормаларини писанд қилмасдан меҳнат кодексини қўпол равишда бузмоқда.

Жамшид Ўроқов вилоятдаги вакиллардан уюшмага аъзолик режасини бажариш, яъни кўпроқ шахсларни аъзо қилишни талаб қилади. Бошқарма бошлиқлари туманлардаги ҳар бир маҳаллани хонадонма-хонадон ўрганиши, фуқароларни субсидия орқали аъзоликка жалб этиши шарт. Бошқарма бошлиқлари зиммасига ҳар куни онлайн мажлисда қатнашиш мажбурияти ҳам юкланган.

Жамшед Ўроқов мажлисни бир соат олдин телеграм каналда эълон қилади. Бошқарма бошлиқлари қандай ҳолатда бўлмасин мажлисда қатнашиши керак. Жамшед Ўроқов мажлисларда “ноинсоф”, “эртагингни бошла”, “гўрда бўлмайсанми, менга нима”, “лақилдоқ”, “ҳа, қарорим ёқмадими? Юзингдан билинди” каби таҳқирловчи гапларни айтади.

Ҳар икки гапнинг бирида “аризангни ёз”, “битта оқ қоғоз билан ҳаммасини ҳал қиламан”, “сенларга ойликни мен беряпман” деб дўқ қилади, бир саволни қайта-қайта такрорлаб, орада ҳақорат ёғдириб, жавоб беришга имкон қолдирмайди.

Жамшед Ўроқов дам олиш кунини ҳам, байрам кунини ҳам тан олмайди. Ҳар куни вилоятлар билан онлайн мажлислар ўтказиб, ходимларни мантиқсиз, бефойда бюрократик топшириқларга кўмади.

Айни дамда Жамшед Ўроқов савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари вазифасини ҳам бажаради.

Бундан ташқари Ўроқов учар “тадбиркор” – Самарқанд шаҳрида унинг дўконлари ва қурилиш объектлари борлиги тасдиқланган.

Унинг бошқарув услуби репрессив - топшириққа қарши чиққан ёки мажлисга кечиккан бошқарма вакилларига маошдан 30 фоиз жарима белгилаб, ҳайфсан эълон қилади.

Ўроқов ўз аскарларини қатағон қилувчи нодон генерал каби ходимларни руҳан эзғилаб роҳатланади.

Раҳбар обрўси унинг жаҳлида, важоҳатида деб ўйловчи бу эски номенклатурачи амалда ҳеч қандай етакчи-менежерлик, раҳбарлик қобилиятга эга эмас. Мажлисда ўзини тутишига қараб бу раиснинг руҳан соғ эканига шубҳа уйғонади.

Ходимлар Жамшед Ўроқов ҳақоратларидан безиб ишдан бўшамоқда. Унинг аҳмоқона бошқаруви Савдо саноат палатасини ҳам, “Ҳунарманд” уюшмасини ҳам инқирозга олиб келиши аниқ.

МАЧЧОН СУҚИЛИШ: Бу мажлисбоз раисни Жоҳа братнинг “Акфамедлайн” касалхонасида псих дўхтирларга кўрсатиб, даволатиш керак.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube