Get Mystery Box with random crypto!

Андижон  'Электр тармоқлари' корхонаси бошқармаси муҳандиси,  | ELTUZ

Андижон  "Электр тармоқлари" корхонаси бошқармаси муҳандиси,  Асака  "электросет" муҳандислари пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Асака тумани ЭТК муҳандиси Ф.Я. фуқаро Ф.Т.нинг янги ташкил этган цехини 105 млн сўм эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида  электр тармоғига улаб беришини ваъда қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 85 млн сўмни олган вақтида ушланган.

Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Андижон вилояти ЭТК муҳандиси Ж.Ю. Асака тумани ЭТК муҳандиси Ф.Я.дан 85 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube