Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода қонунларга тупуриб турган тадбиркор орқасида ким тури | ELTUZ

Бухорода қонунларга тупуриб турган тадбиркор орқасида ким турибди ёхуд Бухорога дарахтлар керак эмасми?

"2016 йилдан бошлаб Бухоро вилояти Бухоро тумани “Гулшанобод” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Фошун кўчасида аҳоли намунавий котежларда яшашни бошлади. Ўша йилларда бу ерда яшашни бошлаган аҳоли уй-жойлари атрофларидан сизот сувлар кўтарилиб, уй деворлари нураб, зах ҳиди кела бошлади. Шундан сўнг аҳоли “Қишлоққурилишинвест” корхонасига мурожаат қилди. Мурожаат инобатга олиниб, ажратилган кредит маблағи асосида давлат томонидан миллиардлаб сўм пул сарфланиб бизнинг ҳудудимизга ёпиқ дренаж ўрнатилди.

Шунинг натижасида сизот сувлари пастга қараб кета бошлади. Лекин 2020 йилдан буён “Жавохир Мирзо “ М Ч Ж томонидан сохта ҳужжатлар тайёрлаб (Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузиридаги Мелоратив экспедициясидан) дренаж устига ноқонуний равишда маиший хизмат кўрсатиш уйлари қураман, деб ҳаракат қилиб келмоқда. Ушбу тадбиркорлар ҳаракатининг ноқунунийлиги шундан иборатки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли қарорида “ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида”ги низомига асосан ёпиқ зовурлар устига уй-жой, бино иншоотлари қуриш мутлоқо мумкин эмас. Аҳоли томонидан вилоят Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузиридаги Мелоратив экспедициясидан 26 январ 2024 йилдаги 37-сонли хат олинган.

Ёпиқ дренаж муҳофаза ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилса келгусида дренаж ишдан чиқиб қолган вақтда, уни таъмирлаш ишларини олиб бориш мутлоқ имконияти бўлмаслиги, натижада шу худудда яшовчи аҳоли хонадонларида яна зах сувларининг кўтарилишига олиб келишига аниқ. Бундан ташқари ушбу худудда 2000 (икки минг) тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган. Агарда ушбу кўчатлар олиб ташланса, экологик ҳолат бузилади. Давлат томонидан млрдлаб пул кўчат қуришга сарфланаятган пайтда тадбиркор дарахтларни кесиб ташламоқчи.

Аҳоли бир неча бор туман ҳокимлигига, вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишига қарамасдан муаммо ҳал бўлмаяпти. Вилоят ҳокимлиги томонидан юборилган мутахасислар томонидан ушбу ҳудудда дренаж борлигани ва қурилиш қилиш мумкин эмаслиги айтилган бўлсада тадбиркор ҳеч нарсадан қўрқмасдан яна махсус техникалар олиб келиб қурилишни бошлаяпти. Унинг ортида ким турибди ?

Буни қандай изоҳлаш мумкин? тегишли ташкилотлардан аниқ жавоб кутамиз. Ушбу мурожаат Гушанобод маҳалласи аҳолиси номидан ёзилди"

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube