Get Mystery Box with random crypto!

ХУРОСОНДАН МОВАРРУНАҲРГА БАЛО КЕЛМАСИН Россия гумондорларини | ELTUZ

ХУРОСОНДАН МОВАРРУНАҲРГА БАЛО КЕЛМАСИН

Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди. Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатади. Спецслужбада бу "Келаëтган меҳмонга ҳалақит бермаслик" деб аталади.

Тошкентдаги 1999 февралдаги пўртиллашлар шу трюкнинг классик намунаси.

Тоҳир Йўлдош буни қилмоқчи бўлгани ҳақида кейин қамоқда ўлган унинг воизи З. Асқаров айтгани каби " Тошкент в курсе" бўлган ва "йўл қўйиб берилган". Пўртиллашни Тоҳир қилди, лекин бенефициар Каримов режими бўлди.

ИШИД Хуросон группировкаси Толибон билан апоқ чапоқ бўлган Россия ва Кремль ташқи сиëсатининг кўзгудаги акси Ўзбекистонни ëқтирмайди. ИШИД Хуросон ўзини Толибонга мухолиф деб билади. ИШИД Хуросон мақсади мана 8 йилдан бери Ўзбекистондаги рижоллар бемалол айтиб юрган "Дунëвий давлат тизимини онтариб ўрнига шариат ўрнатиш".

Ҳозир ўзбек рижоллари Миср¸ Туркия ва Қатарда " ўзбек сегменти миясини ювиб шариатга мойил қилиш" билан шуғулланмоқда. Ўзбекистон давлат идоралари ўрта бўғин (айниқса ИИВ тизимида) шариат давлатига мойиллигини яшираëтган минглаб ходимлар мавжуд.

Гуманитар ОТМлар, айниқса, филология "шариат давлатига қандай ўтиш бўйича инструкция берадиган" мия ювиш марказларига айлантирган.

Ўзбекистон ҳукумати "отам дерман" деб, Путин оëғи тагига ўзини бир неча марта ташаб, йўқ обрўсини яна тўкиш ўрнига сабоқ чиқариши лозим. “Крокус” террор ҳужуми дарс бўлиб, манави шаиатга муккасидан кетган мулозимларнинг ëғ босган кўзини очиши керак.

Ўзбекистон Яқин шарқдаги ҳар куни террорист смертник ва шахидкалар ўзларини пўртиллатадиган too dangerous зонага айланмаслигини ҳаммамиз чин дилдан исташимиз керак.

Бундай too dangerous зонадан инвестиция ҳам¸ турист ҳам барака ҳам қочади. Оддий одамлар эса шундоғам қочмоқда. Ўзбекистон дунëвий демократик давлатдир. Дин давлатдан ва таълим тизимидан мутлақо ажратиб ташланиши керак. Токи дарс бераëтган зомби мударрис ўзининг кўр муридига Х минутда сенатни пўртиллат демасин.

Мандан ойтш. Ўйлаш сиздан

(Расмда 1990 йили Наманганда мини ИШИД колония ташкил қилган Тоҳир Йўлдош. У Афғонистонда ўлдирилди)

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube