Get Mystery Box with random crypto!

Браконьер қушни нега ва қандай отди? Нима мақсадда ўлдирди? | ELTUZ

Браконьер қушни нега ва қандай отди?
Нима мақсадда ўлдирди? Бизга шуниси муҳим.
У шахсий ҳоҳиш эвазига насли тугаб бораётган қушга қирғин келтирди. Ким билади, у шу пайтгача қанча қуш ва ҳайвонни отиб ўлдирган?
Ҳеч тушунмайман. Кичкина қушчанинг гўштини ейиш билан нима ўзгариб қолади?
Бу ҳақдаги хабар остига кап - катта одамларнинг "нима қипти шунга, "егиси келгандир", "бундан ёмонлик изламанг" деган изоҳлари мени даҳшатга туширди.
Браконьерни балиқчилар билан тенглаштиряпти, ҳар - ҳил аргументларни келтириб, ҳазил мисоллар билан халқнинг ақлини чалғитяпти.
Шундоғам майналар камайиб, ҳашоратлар кўпайганидан қишлоқ хўжалиги катта таҳдид остида қолган. Табиатнинг ҳаққига киришлик, вақти келиб табиат инсоннинг ҳаққига киришини исботлаган.
Қурол ишлатишни хоббига айлантириб, ҳеч қандай экотизимда ўрни бўлмаган ишнинг номи овчиликмас - қотиллик.
Инсон ўз завқи учун ҳайвон ўлдириши нодонлик!
Овдан спорт тури ўрнида фойдаланиш жиноят!
Табиатни чангалда тутиб туриш учун унга тажовуз қилиш керакмас. Табиат ўзини инсонсиз бемалол идора қила олади.
Агар овга жуда ишқибоз бўлсангиз, боринг тўнғизларни овланг. Тўнғиз гўшти билан озиқланадиган ҳайвонлар оз.
Овлаб ейишга имконингиз кўп.
Қушлар ва ҳайвонларни завқ ва спорт ишқи учун овлаган инсонларни жуда ёмон қисмат кутишига ишонинг. Агар ишонмасангиз, ҳаёт сизга яна бир марта яшаш имкони берса, табиатда ўзингиз овлаган қуш, кийик бўлиб дунёга келинг. Шунда уларнинг ширин жонини тушуниб етасиз! (Журналист Муҳаббат Назар)