Get Mystery Box with random crypto!

Журналист Муҳаббат Назар: Озодбек истеъфо бериши керак | ELTUZ

Журналист Муҳаббат Назар: Озодбек истеъфо бериши керак Маданият ва туризм вазири санъат, маданият, туризмнинг хамирида маълум даражада қорилган бўлиши керак.
Туризм - бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ қарорлар орқали амалга оширилади. Бунинг баробарида ҳудудий аҳолининг даромад омили - туристик маҳсулот ишлаб чиқариш ва
у келтирадиган фойда билан ўлчаниши керак.
Ўзбекистонда эса бунинг акси.
Маданият ва туризм ўйин - кулгу, шеърхонлик ўтказишдан нарига ўтолмай қолган чирик соҳага айланган.
Юртимизнинг гўзал маданияти, бетакрор табиати бор. Лекин уни очиб бера оладиган вазирлик йўқ.
Қўшиқнинг таъсирида қолган шахс сиёсатчи сифатида майдонда узоқ туролмаслиги кейинги йилларда ўзини исботлади.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков истеъфо бериб, Ўзбекистон маданияти ва санъати учун яхшилик қилиши шарт.
Бошқа йўл йўқ!
(Журналист Муҳаббат Назар)