Get Mystery Box with random crypto!

Украина Мудофаа вазирлиги: HIMARS ёрдамида Россия армиясининг | ELTUZ

Украина Мудофаа вазирлиги: HIMARS ёрдамида Россия армиясининг 30 дан ортиқ логистика объектлари йўқ қилинди

Украина Мудофаа вазирлиги вакили сўнгги ҳафталарда АҚШ томонидан етказиб берилган узоқ масофали HIMARS ракета тизимлари ёрдамида Россия армиясининг 30 дан ортиқ логистика объектлари йўқ қилинганини маълум қилди.

"Ҳозирда фронтда аъло даражада ишлаётган машҳур HIMARSларга тўхталсак... Сўнгги ҳафталарда душманнинг 30 дан ортиқ ҳарбий логистика объектлари йўқ қилинди, шу сабабли Россия босқинчи кучларининг ҳужум салоҳияти энди сезиларли даражада еамайди" — деди Александр Мотузяник телемарафон эфирида.

Мотузяникнинг сўзларига кўра, ҳозир Украинанинг асосий эҳтиёжлари — бу Россия ракеталари ва узоқ масофали артиллериясини уриб тушириш учун ҳаво мудофаа тизимларидир.

У, шунингдек, сентябрь охиридан бошлаб Украина учун Америка ленд-лиз дастури бошланишини кутаётганини айтди.