Get Mystery Box with random crypto!

Бекободда бир одам уйидан 70 минг доллар тунаган қароқчи милис | ELTUZ

Бекободда бир одам уйидан 70 минг доллар тунаган қароқчи милиса ва шериклари ушланди Озодлик радиосининг хабар беришича, Сирдарё вилоят, Янгиер шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.С. бошчилигидаги уч кишидан иборат гуруҳ апрель ойининг бошида Бекобод шаҳридаги уйлардан бирига бостириб кириб, уй эгасининг қўл-оёғини боғлаб, унинг 70 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулини олиб кетган.

Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг ички фойдаланиш учун юборилган хабарига кўра, жиноий гуруҳ таркибида Сирдарё вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлимининг собиқ ходими ва яна бир гулистонлик шахс ҳам бўлган.

Бу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Лекин, Сирдарё вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Достон Шамсиддинов Д.С. исмли шахс ички ишлар органида умуман ишламаганини иддао қилмоқда. @eltuz Қароқчи мент ва шериклари қамағда.