Get Mystery Box with random crypto!

Хоразм суд-мед экспертизасидан ёзяпмиз. Бу ерда Азамат Машар | ELTUZ

Хоразм суд-мед экспертизасидан ёзяпмиз.

Бу ерда Азамат Машарипов бошлиқ. Беш бармоғиниям оғзига тиқиб олган.

Порахўрлик, уруғ-аймоқчилик авжига чиққан.

Қариндош уруғларининг ярими шу ерда ишлайди.

Укасидан тортиб, никоҳига олган иккинчи хотинигача.

Олдин ҳам давлат мулкини егани ва бошқа моддалар учун судланган бошлиқ яна ейишни давом эттирмокда.

Мен қисқача тушунтирай: Ҳатто давлат томонидан ажратилган канцтоварлар қоғоз, ручка, қалам, шуларни ҳам бермайди. Фақат имзо қўйдиради.

Премя ва бошқа моддай нарсалар ҳам шу аҳвол.

Ишхонани отасининг уйи қилиб олган.

Бу ерда бирон бир ҳамшира пулсиз ишга кирмаган.

Аноним сўроғ ўтказилса, ҳаммаси ошкор бўлади.