Get Mystery Box with random crypto!

Июнь ойида Қозоғистоннинг биздан унча узоқ бўлмаган Туркистон | Салимов

Июнь ойида Қозоғистоннинг биздан унча узоқ бўлмаган Туркистон вилоятига боргандим. Сувсиз ерлар кўплиги, қақраб ётган майдонлар борлиги эътиборимни тортганди.

Мана бу ерда ёзилишича, сув билан боғлиқ муаммолар туфайли Ўтрор туманида қарийб минг гектар ер қурғоқчилик ёқасида турибди.

«Мен 12 миллион тенге сарфладим. 8 миллион тенге кредит олдим. Жуда кўп меҳнат қилдик, аммо ҳамма экканларимиз қуриб қоляпти. Агар яна бир ҳафта сув бўлмаса, ҳамма нарса қурийди», — дейди 24 гектар майдонга полиз эккан фермер.

Биргина чора бор экан. Қизилсув насос станциясининг ишга туширилиши уларни қутқариши мумкин бўлган. Аммо станция раҳбарияти фермерларнинг 2021 йил ҳисобида жуда катта миқдорда қарзи борлиги учун сув чиқариб бермоқчи эмас.

Шу ўринда бир пайтлар қишлоғимдаги ариқлардан тўлиб сув келгани, тошиб кетмаслиги учун ҳар йил баҳорда ковлангани эсимга тушди. Ҳозир ундай эмас. Томорқа ва дала экинларини аллақачон насос чиқариб берадиган сув билан суғоришга ўтилган.