Get Mystery Box with random crypto!

​​Агар кимгадир китоб совға қилмоқчи бўлсангиз, нархи ёзилган | Elmira Muxtor | Blog

​​Агар кимгадир китоб совға қилмоқчи бўлсангиз, нархи ёзилган этикеткасини олиб ташланг

Масалан дўстимнинг қанча расход қилганини билиб олдим.
138.000минг .

Бу китоблардан фақат Марк Левининг - "Соя ўғриси" китобини ўткан йили мутолаа қилгандим. Чунки китоб ҳақида қисқача эшитгандим. Балки кўпчилик ўқигандир ҳам. Роман қахрамони болалигида инсонларининг сояларини ўғирлайдиган ва бу сояларнинг ҳар бири унга эгасининг сирларини айтиб берадиган бўлади.
У соялардан инсонларнинг орзуларини, умидларини ва қайғуларини билиб олади.
Лекин мен буни орзу қилмасдим ва романдаги йигитга ҳавас қилмаганман.
Инсонларнинг орзуларини билиш яхши, лекин ҳамманинг дардини кўтариб юриш қийин, жуда қийин. Роман қаҳрамони бошқа шаҳарга кетади, тиббиёт факультетига ўқишга киради, шифокор бўлади. У ерда ҳам касал, одамови болаларнинг сирларини билишда соясидан фойдаланади. Бир куни ўз шаҳарчасига қайтади ва синфдош дўсти Люк билан учрашади. Унинг кўзларидан қайғуси борлигини англайди. Бироқ дўстининг соясини ўғирлашни, унинг сирларини билиб олишни, дўстига нисбатан хиёнат деб билади ва соясига тегмайди. Лекин уйига қайтганида уни дўсти Люкнинг сояси кутиб олади ва унга барча ҳақиқатни айтади....

"Китобни ўқишингиз шарт" ёки "нимадир оласиз бу китобдан" демоқчи эмасман албатта. Лекин вақтингиз бўлганида, қизиқсангиз, зерикканингизда мутолаа қилсангиз бўлади.

П.С.Ҳа айтганча китоб учун раҳмат будущий генерал
Яхши ҳам каналимда йўқ, бўлмаса юқоридаги гапларимдан кейин, китобларини қайтариб олармиди))

@Elmira_Muxtor