Get Mystery Box with random crypto!

​​-Санъат туйғуларни намойиш этиш шакли, туйғу эса ҳамма тушун | Elmira Muxtor | Blog

​​-Санъат туйғуларни намойиш этиш шакли, туйғу эса ҳамма тушунадиган тилда ифодаланади

-Инсон табиатида афсоналар тўқишга иштиёқ кучли бўлади. Шунинг учун ҳам одамлар ўзларига ўхшаган кишиларнинг ҳаёти тўғрисида ҳаммани ҳайрон қолдирадиган ва сирли ҳикоялар тўқишга интилишади. Кейинчалик ўзлари тўқиган афсоналарга ўзлари ҳам ишониб қолишади. Бу ўртамиёна ҳаётга қарши романтиканинг исёнидир.

-Инсон шуҳратга ўч бўлади, баъзида шуҳрат учун ёвуз душманга эшикни очиб беришга ҳам тайёр туради. Душман эса бундай одамни ялтоқилик билан ўз тарафига оғдиради, тўдадан ажраб инсон бўлиб шаклланишига йўл қўймасликка интилади.

-Менинг юрагим хавф-хатарга тўла ҳаётга интиларди. Умр йўлимда сув ости қояларию, хиёнаткор саёзликлар учраса ҳам майли, лекин у бир текисда, зерикарли ўтмасин..

- Нега дилбар аёллар кўпинча зерикарли одамларга турмушга чиқишади?
- Нега деганда ақлли эркаклар дилбар аёлларга уйланишмайди.

Уилям Сомерсет Моэм
"Ой ва сариқ чақа" асаридан иқтибослар.

П.С.Бу асар Рей Бредберининг "Фаренгейт бўйича 451 даража" китобидан бироз мураккаброқ туйилди. Балки ёз таъсир қилдими ҳайронман. Иссиқни ёмон кўраман, ихлос, иштиёқ йўқ ҳеч нарсага, ланжлик. Дангсалик тутяпти .
"Ой ва сариқ чақа" асари 1919-йилда ёзилган ва муаллифнинг шоҳ асарларидан бири ҳисобланади. Китоб 40 ёшида рассом бўлишни хоҳлаган Чарлз Стрикленд исмли инсон ҳақида. Шу ёшида рассом бўлишга бўлган кучли иштиёқи туфайли оиласидан буткул воз кечгани мени бироз таажубга солди.
Асарни ҳали тугатмадим, мутолаадаман. Тугатсам, тақриз жойлайман худо хоҳласа.

@Elmira_Muxtor