2020-09-29 17:08:36
ИМТИЁЗИСТОННИНГ ЎГАЙ БОЛАЛАРИГА САБР !Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори - Обид Ҳакимов "Дидломи бор кишининг Ўзбекистонда камбағалликка тушиш эҳтимоли паст" дебди. Шундан келиб чиқиб, мен Ўзбекистонда барча ёшлар тахсил олишлари ва дипломга эга бўлишлари адолатдан бўлади деб ҳисоблайман. Аммо, лекин, бироқ....
Ҳозирда бу йилги тест натижалари қизғин баҳсларга ва ҳақли саволларга сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун бу йил Ўзбекистон ОТМларига жами 1 484 085 абитуриент ҳужжат топширган ва барча ОТМлар жами 139 950 талаба қабул қиладилар. Бу дегани, абитуриентларнинг 90%дан ортиқроғининг камбағалликка тушиш имкони ортади дегани бўлади.Солиштириш учун, Францияда жаъми 3500 дан ортиқ олий таълим муассасаларига ҳар йили 1 миллионга яқин абитуриентлар ҳужжат топширадилар ва 100% ҳамма ўқишга киради.
Барча саволларга 100% тўғри жавоб бериб ҳам грантга илинмаган абитуриент ҳақида барча ўқигандир. Бу қандай қилиб юз беряпти ? Кимлардир саволларга 150-200% жавоб берганми ? Йўқ, буларнинг барчасига имтиёзлар айбдор !
Кундузги таълим шакли бўйича жами 103 575 (сиртқи - 31 350, кечки - 5 025) талаба қабул қилинса, шундан 23 495 нафари давлат гранти асосида, 80 080 нафари эса контракт асосида қабул қилинади. Грант ўринларнинг катта қисми имтиёзлар билан маълум тоифадаги инсонларга ҳадя қилинган.
Қуйида имтиёзларга эга бўлган ва давлат грантларини эгаллайдиган тоифаларнинг рўйхатини (интернетдан топганларим) келтираман :Имконияти чекланган ёшлар - 2799
Ҳарбий соҳа кадрларининг фарзандлари - 1175
Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар - 1175
Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари - 705
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари - 1400
Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар - 940
Сўхлик мактаб битирувчилари учун - 500
Жами : 8694 та грантБундан ташқари, қуйидаги тоифадаги совриндорлар ва битирувчиларга ҳам грант ўринлар ажратилади :- Давлат мукофоти совриндорлари:
- Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилар
- «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилар
- «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган ёшлар
- Олис чўл туманлари ёшлари
- Ёш тасвирий санъат усталари
- Ёш филологлар
- "Ёшлар иттифоқи" фаоллари
- «Темурбеклар мактаби» битирувчилари
- «Тарбиячи» кўрик-танлови ғолиблари
- Халқаро олимпиадалар ғолиблари
- Чет тилидан максимал балл тўплаганлар
Энг ажойиби, бу йилги имтихонлар ўтиб бўлгач ҳам шошилинчда чегарачиларнинг фарзандларига имтиёзлар берилди.Бундан ташқари имтиёзларга эга бўлганлар кўпчилик орзу қиладиган нуфузли олийгоҳлардаги ўринларни эгаллашлари табиий. Шундай бўлгач, у олийгоҳларда тест ташкил қилишнинг ҳожати ҳам йўқ. Яхшиси тестлардан олдин имтиёзлиларни расмийлаштириб бўлиб, агар грантга жой қолмаса, абитуриентларга "Агар грантдан умидвор бўлсангиз бизга топшириб овора бўлманглар, барибир грантда жой қолмади" деб айтиб қўйиш керак. Акс ҳолда, билимли, ўқиган ва тайёргарлик кўрган "қора халқ"нинг фарзанди овора бўлгани қолади.
Афсуски, мазкур ҳолатлар Ўзбекистонни таълим борасида Имтиёзистонга айланганлигини ва прездент доим 3 марталаб такрорлайдиган АДОЛАТнинг йўқлигини кўрсатади. Шундай бўлгач, менда Имтиёзистоннинг ўгай болаларига сабр тилашдан бошқа иложим қолмайди. Чунки шунча гапирган билан, қарор чиқарувчилар ва ижро этувчиларнинг фаросатларига етиб бормаяпти. Балки етиб борса ҳам уларга фарқи йўқдир. Билмадим!
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
180 views𝕰𝖑𝖉𝖔𝖗𝖇𝖊𝖐 𝔍𝖔'𝖗𝖆𝖞𝖊𝖛, 14:08