2022-11-12 07:55:59
Хонадонимизда фарзандларнинг барчаси Youtubeда ўз тенгдошларини реалити шоусини томоша қилади. Aнча вақт курашдим, буларнинг бариси ёлғон,ҳақиқий ҳаёт эмас ва томоша қилманглар деб.
Aммо, жажжимиз Муҳаммад
Содиқ (5 ёш) Aртур ва Давид деган ака укаларни томоша қилади одатда, чала чулпа русча гапирадиган бўлиб олди, ваҳоланки боғчага ҳам бормасди. Қизларимиз -Мадина ва Зарина эса ўзлари кичик роликлар олишни ёқимли машғулотга айлантиришганларидан кейин, реалити шоулар ҳар доим ҳам зарар олиб келмаскан деган фикрга келдим, аммо фарзандларни ўз ҳолига қўйиб қўйиш керак демоқчи эмасман бу билан.
Иловада қизларимнинг ижоди ҳамма жараённи ўзлари амалга оширишган катта қизимиз Мадинахон режисёр ва оператор, монтажни ҳам ўзи эплайди, ролни ижро этган эркамиз Заринахон. Дуо қилиб қўясизлар деб илиндим. (Баъзи жойларда урғуга эътибор қилмасдан томоша қиламиз)
Зарина Ўқитувчи, аълочи, танбал ва ҳаёлпараст -1 роликда 4 образни ўйнаган ролигини жуда яхши кўраман, уни кейинги ҳафта пост қилиб қўяман.
331 viewsedited 04:55