Get Mystery Box with random crypto!

Life hack Эрта индин аксарият меҳмон кутса керак, шу сабаб тав | e-kundalik

Life hack
Эрта индин аксарият меҳмон кутса керак, шу сабаб тавсия илинсам.

Меҳмонни кўнглини олиш ва хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, лекин меҳмонга ёқаяптими, йўқми шуни аниқлаш мен учун доимо мураккаб иш . Ўзбекчилик андиша кучли, қандай ўзи деб сўрасангиз- хўмрайиб четкий деган жавоб оламиз . Италияликларга ўхшаб таом еганда бармоқларини ўпиб belissimo деганда, мезбон шақшайиб турган бўларди.

Яқинда бир янгилик кашф қилиб олдим, ёзги таътилда болаларнинг ойиси билан саёҳатдан турк чойи анжомларини олиб келгандик. Зиёратга келган дўстларимни меҳмон қилиб, якунда турк чой икром этдик. Турк ширинлиги- локумдан бир тишлам ва орқасидан чойдан бир ҳўплам деб ичиш процедурасини ҳам аста шипшидим, полвон бармоқлари билан бардакни назокат билан ушлаб чой ичиб бўлган дўстим : Меҳмондорчилик тарозининг бир палласида, бу чой бемалол иккинчи палласида деганди. Уша воқеадан кейин меҳмон келса якунда турк чойи икром этаяпмиз. Ҳозирча ҳамма Mama mia, belissimo, Gracia деб кетишяпти #тавсую