Get Mystery Box with random crypto!

Фикр сўрашганда доимо мен учун ташқи тарафдан энг чиройли Иста | e-kundalik

Фикр сўрашганда доимо мен учун ташқи тарафдан энг чиройли Истанбулдаги масжид бу Султонаҳмат ва ички тарафдан Aясофия.

Лекин бугун Aясофия масжидида ўқилган бомдод намозидан кейин, инсонни тўлқинлантирадиган ибодат ҳам шу ерда амалга оширилса керак Истанбулда деган фикрдаман ҳозирча.
Намоз адо этилгач ярим соатлар саловат айтилди ва жамоатга жушқинланиб менга қўшилинглар деб имом мурожаат этди. Камина ҳам имомга эргашди, бизда одатда унақа қилинмагани учунми, ўзимни футбол стадионида ҳаяжоланиб бақираётган мухлисга ўхшатдим.
Якунда 10 дақиқалар дуо қилинди, ҳаттоки нотинч мусулмон диёрларига ҳам тинчлик сўралди дуода.

Қисқаси,1 соатга яқин давом этган ибодатда роса ҳузурландим. Саловатнинг озроқ жойини шу ерда илинаяпман.

Йўлингиз Истанбулга тушса албатта саҳарда Aясофияга келишингизни тавсия қиламан. Ибодатни кузатиш ва иштирок этиш билан бирга баҳонада айланиб ҳам оласиз ва туристлар билан соатлаб навбатда туришсиз бу ишни амалга оширасиз.

Видео ҳамкасбим Тўлқин акадан, мен олд қаторларда