Get Mystery Box with random crypto!

Бир ёзгандим, биз фарзандларимизни болалигида кўпроқ яхши кўри | e-kundalik

Бир ёзгандим, биз фарзандларимизни болалигида кўпроқ яхши кўришимизга сабаблардан бири айнан шу даврда улар ҳиссиётларини ҳижолат бўлмасдан кўрсатишларидур деб. Меҳрларини ёки аразларини борлигича кўрсатишади, ишдан келганингизда Дадааааа деб югуриб келиб ёпишиб олишларни 7-8 ёшда қилишмайдида,

Қисқаси, сафарда эдим, 4 кундур кенжатойимиз (5 ёш) мени кўрмаган ва кеча роса сўрабди "Дада қачон келади деб. Тунда 23:30ларда Ойиси видео қўнғироқ билан гаплаштирганди. Муҳаммад Содиқ, сенга нима ўйинчоқ олиб келай десам, Дада келинг уйга деяпти . Ойиси : Дада, нима олиб келсин деб такроран сўраганда. Дада, ўзи келсин деб жавоб берганди, ичимда Оталар ҳис қиладиган бир хурсандчиликни ҳис қилдим.

Расмда, йиғлаш арафасида турган кенжамиз, суҳбатимиз сўнгида гапларини айта олмай, сўзлари бўғзига тиқилди ва томоғини ушлаб йиғлаб берди ҳам аслида.

Суҳбатимиз якунланиши билан илк ҳаёлимдан ўтган фикр : Яхши ҳам оиладан узоқда узоқ муддат қоладиган ўқиш ёки иш қарорларини қабул қилмаганман эди.