Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқда “Экология қўмитаси раиси ў | Qashqadaryo viloyati Ekologiya boshqarmasi

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда “Экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижоновни Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси туман бўлимларига келиб, уларни ишдан қолдириши, бачкана йиғилишлар ташкил қилиши, ўзи шундоқ ҳам таранг асабларни яна таранглаштиряпти” сарлавҳаси остида чиққан мақола юзасидан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари И.Боқижонов шу йилнинг 13 август куни Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида бўлган ва Яккабоғ туманида фаолият олиб бораётган “SOLITARY GARDEN” МЧЖ ходимлари ҳамда Яккабоғ тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари билан учрашув ўтказган. Учрашув давомида ходимларнинг меҳнат фаолиятларидаги камчиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Инспекторларга топшириқлар хизмат вазифасидан келиб чиққан ҳолда берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4845 сонли қарорига асосан “Тоза ҳудуд” ДУК давлат хусусий шерикчиликка очиқ тендир савдолари орқали ғолиб бўлган тадбиркорларга қонунда белгиланган тартибда бириктириб берилган.
Барча давлат хусусий шерикчилик корхоналари фаолияти Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

telegram | facebook | instagram |
ecokash.uz