Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда ишдан бўш | Qashqadaryo viloyati Ekologiya boshqarmasi

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда ишдан бўшатилган ходимларга икки ярим ойдан бери «расчёт» пули берилмаяпти” сарлавҳаси остида чиққан мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4845 сонли қарорига асосан “Тоза ҳудуд” ДУК давлат хусусий шерикчиликка ўтказилган. Шу сабабли, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш марказида фаолият олиб бораётган 14 нафар ходимлар билан тузилган меҳнат шартнома ходимларнинг ўз аризаларига кўра бекор қилинди.
Айни вақтда меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимлар ўзи фаолият юритаётган туманлардаги давлат хусусий шерикчилик корхоналарида фаолиятларини давом эттирмоқда.

Ходимларнинг тўланмай қолган ҳисоб китоб пуллари ҳозирги вақтда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш марказининг ҳисоб рақамида етарли маблағ йўқлиги сабабли тўланмасдан келинмоқда.

Ходимларнинг ҳисоб китоб пулларини ундириб бериш юзасидан тегишли тартибда ишлар олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қушимча маълумотлар тақдим этилади.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

telegram | facebook | instagram |
ecokash.uz