Get Mystery Box with random crypto!

Байрам яхши-ю, аммо Жиззах шаҳарга кириб келишда Шароф Рашидов | ekologuz🇺🇿

Байрам яхши-ю, аммо Жиззах шаҳарга кириб келишда Шароф Рашидов тумани "Қўшбармоқ" МФЙда истиқомат қилаетган аҳолига байрам шукуҳи таътимаётгани аниқ. Чунки янги қурилган кўп қаватли уйларнинг канализациясини уддабурон тадбиркорлар "Чуқур заправка" деб аталмиш ёнилғи қўйиш шаҳобчаси ёнидаги зовурга чиқариб қўйишган. Мурожаатчимизнинг ёзишича, “ унинг сассиқ ҳидидан нафас олиб, яшаб бўлмаяпти. Деразаларни очмай ўтирамиз. Кечки салқинда бироз ҳовлида ўтирайлик десак, сассиқ ҳиддан одамнинг кўнгли айнийди. 2 йилдан бери аҳвол шу. Афсуски, на туман ҳокимияти, на шаҳар ҳокимияти арз-додимизни эшитмаяпти.

«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да инсон умуман қадрланмаяпти. Балки Жиззах Экология бошқармаси бизга ёрдам берар? Чунки зовурда яшаётган майда жониворлар ҳам заҳарли канализация сувларидан қирилиб бўлди”.
Мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз. Зора шаҳар ва туман хокимликлар эътиборидан четда қолаётган муаммо, Жиззах вилояти хокимияти ва вилоят Экология бошқармаси томонидан ҳал этилиб, одамлар тоза ҳаводан нафас олиб қолишса?!

Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot