Get Mystery Box with random crypto!

Давлат божхона қўмитаси томонидан 2022 йилнинг 30 августида Ис | ekologuz🇺🇿

Давлат божхона қўмитаси томонидан 2022 йилнинг 30 августида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Қоҳира (CAI) - (TAS) Тошкент 401-сонли рейс билан учиб келган фуқаро М. С. 57 дона (ташқи кўриниши Нил тимсоҳи “Crocodylus niloticus” га ўхшаш) тимсоҳ болаларини тегишли рухсатномаларсиз мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уринилгани аниқланган.

Давлат экология қўмитаси ва “Тошкент-АЭРО” чегара ветеринария пости ходимлари томонидан тимсоҳ болалари Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилди.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot