Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар цемент заводи томонидан уч ойдан | ekologuz🇺🇿

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар цемент заводи томонидан уч ойдан бери катта миқдорда заҳарли моддалардан иборат тутун аҳолини заҳарламоқда. Бизга мурожаат йўллаган кузатувчимиз одамлар ҳолатдан азият чекаетганлигини, мурожаат қилинмаган жойлари қолмаганини билдиришган.

“Табиатга чиқарилаётган тутун бизни заҳарлаётгани ўз йўлига аммо ушбу тутуннинг моддалари худди қордек уйимиз устидан ёғади. Инсон қадри қаерда қолди? Ҳеч кимга одамлар дарди ва муаммоси қизиқ эмас. Ушбу ҳолатни бартараф қилиб, чора кўришларингизни сўраймиз. Кундуз куни ҳам, кечқурун ҳам завод тўхтамай ишлайди. Бу кетишди бирин кетин ўлишни бошлаймиз”, дейди кузатувчимиз.

Тегишли ташкилотлардан муносабат кутиб қоламиз.

Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot