2022-05-19 21:56:24
#Огоҳлантириш
Тошкент туманида вақтинча газ ўчирилади
“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг жорий йил 30 мартдаги 09-Ф сон фармойишига асосан, газ қувурлари ва ундаги қурилмаларни 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш учун фойдаланишдаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб синаш, ер ости газ қувурларининг ҳимоя қобиғини махсус ускуна ёрдамида текшириш ишлари олиб борилиши муносабати билан, Тошкент туманини табиий газ билан таъминловчи Д-720 мм. юқори босимли газ тармоғида табиий газ таъминоти жорий йилнинг 23 май куни соат 9-00дан 26 май куни соат 17-00га қадар ўчирилади.
Табиий газ истеъмолчиларидан қўшимча ёқилғи захираси тайёрлаш ҳамда эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.
Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун туманимиз аҳолисидан узр сўраймиз!
"Тошкент тумангаз" газ таъминоти бўлими.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
25 views18:56