Get Mystery Box with random crypto!

​“Илғор ўқитувчи”, “Устоз ўқитувчи” ҳамда “Профессионал ўқитув | ТАЪЛИМ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ. 📖

​“Илғор ўқитувчи”, “Устоз ўқитувчи” ҳамда “Профессионал ўқитувчи” даражали сертификатлар жорий этилади ва мазкур сертификатни олган педагог кадрларга қўшимча ҳақ тўланади

“Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–106-сон, 14.04.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида:

Агентлик мактаблари директорининг ихтисослик фанлари бўйича ўринбосари лавозими ўрнига “Мактаб маслаҳатчиси” лавозими жорий этилади.

Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул соғлом овқатланиш ташкил этилади.

Агентлик мактабларига раҳбар ва педагог кадрларни ишга қабул қилиш уч босқичли танлов (саралаш босқичи, тест синови ва суҳбат) асосида амалга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан Агентлик мактабларида сунъий интеллект, робототехника, агротехнология, нанотехнология, биотехнология, IELTS, TOEFL ва SAT бўйича қўшимча курслар ташкил этилади.

Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (Марказ) этиб қайта номланди.

Марказ умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг билим даражаси ҳамда касбий маҳоратини баҳолайди.

Марказ томонидан педагог кадрларнинг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш барча талабгорлар учун шартнома асосида амалга оширилади.

Баҳолаш натижаси бўйича 2 йил муддат давомида амал қилувчи “Илғор ўқитувчи”, “Устоз ўқитувчи” ҳамда “Профессионал ўқитувчи” даражали сертификатлар берилади.

Мазкур сертификатни олган педагог кадрларига қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:

“Илғор ўқитувчи” даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида;

“Устоз ўқитувчи” даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 70 фоиз миқдорида;

“Профессионал ўқитувчи” даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз миқдорида.

Ушбу сертификатларни олган педагог кадрлар Агентлик тизимидаги таълим муассасаларига уларнинг малака тоифасидан қатъи назар ишга қабул қилинади.
манба

https://t.me/Education_bank