Get Mystery Box with random crypto!

​Аттестация натижаларидан норози бўлган педагоглар натижалар э | ТАЪЛИМ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ. 📖

Аттестация натижаларидан норози бўлган педагоглар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ариза (шикоят) беришлари мумкин

Аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин:

Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ёзма равишда ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб онлайн тарзда кўриб чиқиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Мурожаат этувчи педагог кадрлар апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.

Апелляция комиссияси педагог кадрнинг аттестация жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

педагог кадрнинг тўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш;

педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ёки малака синови материалларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартириш;

ўқув фани бўйича тест ёки малака синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, тест синовларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш.

Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи педагог кадрга апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.
манба

https://t.me/Education_bank