Get Mystery Box with random crypto!

Қандай сабабларга кўра сийдик йўллари яллиғланади? Аҳаджон | ECO TIB

Қандай сабабларга кўра сийдик йўллари яллиғланади?

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

Сийдик йўлининг яллиғланиши тиббиётда уретрит касаллиги деб номланади. Эркаклар ва аёллар тузилишидаги анатомик фарқлар туфайли касалликнинг аломатлари ҳам турлича.

Эркакларда белгилар эрта намоён бўлади, аёлларда эса кечроқ, аёлларда уретрит сийдик пуфагининг яллиғланишига ҳам сабаб бўлиш эҳтимоли юқори.

Эркакларда: сийдик чиқариш вақтида ачишиш, пешоб ёки спермада қон бўлиши, оқинди ажралиши, тез-тез сийиш, яқинлик вақтида оғриқ кузатилади. Аёлларда буларга қўшимча равишда қорин ва чаноқда оғриқ, иситма ва титроқ кузатилиши мумкин.

Уретритда асосан сийдик йўли вирус ва бактериялар фаолияти натижасида зарарланади. Касалликни олдини олиш учун шахсий ва жинсий гигиена қоидаларига риоя қилиш сийдик - айириш тизимидаги касалликларни ўз вақтида даволаш лозим.

Каналга уланиш учун линк
@ecotib_uz