Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманига минглаб лайлаклар ҳорди | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманига минглаб лайлаклар ҳордиқ чиқариш учун қўниб ўтди.

Айтиш лозим, лайлакларнинг туман ҳудудига бундай оммавий равишда қўниб ўтиши ноодатий ҳисобланади. Чунки бундай ҳолат ҳар доим ҳам кузатилмайди.

Лайлаклар тинчлик-осойишталик рамзи ҳисобланади. Уларнинг бундай қўниши кўпчиликка қизиқарли бўлганини ҳам таъкидлаш лозим.

Айни пайтда лайлакларнинг мавсумий учиш йўналишидаги бу ҳолат мутахассислар томонидан ўрганилиши режалаштирилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати