Get Mystery Box with random crypto!

ЕЧИМ ИСЛОМДА

Telegram kanalining logotibi echimislomda — ЕЧИМ ИСЛОМДА Е
Telegram kanalining logotibi echimislomda — ЕЧИМ ИСЛОМДА
Kanal manzili: @echimislomda
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 64

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-01-24 16:20:58

468 views13:20
Ochish/sharhlash
2021-01-24 16:20:29

53 views13:20
Ochish/sharhlash
2021-01-23 08:33:08

57 views05:33
Ochish/sharhlash
2021-01-15 16:04:33
Хитой кучлари уйғурларни шу шакилда суд қарорисиз йўқ қилмоқда. Канцлагерларда қамалган 3 млн.дан ортиқ (баъзи манбаларга кўра 8 млн) мусулмон Уйғур Туркларини ички аъзоларини Хитойнинг қора бозори ва бошқа давлатларга сотаябди.

Бунда Арабистонда аёл кишига машина минишни таъқиқлаш инсон ҳуқуқларига зид деб айюҳаннос солаётган АҚШ ва Европанинг асл башарасини кўрамиз. Аслида улар Мусулмонларни ғамини ейиш эмас, мусулмонлар ўртасига фитна солувчи душманлардир.

Мусулмонга фақат мусулмоннинг жони ачийди холос.

Уйғур диндошларимиз ҳаққига ҳеч бўлмаса дуо билан ёрдам беришга яранг.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJ47Q4l_lJNSdZ_vQ
83 views13:04
Ochish/sharhlash
2021-01-14 15:56:13
502 views12:56
Ochish/sharhlash
2021-01-04 14:29:33
103 views11:29
Ochish/sharhlash
2020-12-31 13:27:58
114 views10:27
Ochish/sharhlash
2020-12-28 16:46:48
540 views13:46
Ochish/sharhlash
2020-12-24 10:27:22 Умматнинг шон-шавкати ва буюклиги қаерда яширинган?

Миллатларнинг буюклиги, азизлиги, унинг борлиги, яъни тириклиги сонининг кўплигидан, ер майдонининг кенглигидан, улкан моддий бойликларга эга бўлишидан, шаҳарларининг ободлигидан ёки қуруқ баландпарвоз сўз ва шиорлар билан ўлчанадими ёки...?

Бугунги кунда, Ислом юртлари шарқда Тинч океанидан бошланиб, ғарбда Атлантика океанигача чўзилган. Ушбу юртлардаги табиий бойликлар эса дунёнинг энг қимматбаҳо бойликларидан ҳисобланади, чунончи нефть, газ, уран, олтин, шунингдек ер усти имкониятларига келсак тўрт фасл мужассам бўлиб, озиқ-овқат муаммоси мутлоқ йўқ бўлган заминга эгадирлар.

Қолаверса, нефт қазиб чиқарувчи араб юртларида дунёнинг энг баланд бинолари қад ростламоқда, шаҳарлар барпо этилмоқда. Олий маълумотли кишилари эса миллионларни ташкил қилади, бироқ... Бироқ биз шунга қарамай ўз қароримизга ҳам эга бўлмаган, ўз сиёсий ва иқтисодий йўлимизни ўзимиз белгилай олмайдиган, ҳатто очиқдан очиқ мусулмонларни қатл этаётган душманларимиздан чиройли ўч ҳам ололмайдиган, бир мағлуб умматга айланиб улгурдик.

Шу ўринда, сиз азиз ўқувчи билан бирга, умматнинг ўн асрдан зиёд бутун оламда ўз ўрнига эга бўлган даврига бир назар ташлаймиз. Мусулмонлар барча асрлар давомида – Росулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага етиб келган кундан бошлаб то 1336 ҳижрий (1918 милодий) йилда мустамлакачи Англия қўли билан Ислом (Усмоний) давлати қулатилгунга қадар – фақат Исломни ҳаётга татбиқ этганлар.

Бу татбиқ шундай кенг қулоч ёйган бўлиб, ҳатто муваффақиятнинг энг юқори чўққиларига кўтарилган эди. Ислом Уммати ўтган ўн икки аср, яъни милодий VI асрдан XVIII аср ўрталарига қадар бутун дунёда дунёқараш, маданият (цивилизация), сақофат ҳамда илм-фан соҳаларида энг олий уммат бўлиб келган бўлса, Ислом давлати дунёдаги энг буюк ва энг қудратли давлат эди. Ислом Уммати шу муддат давомида бутун дунёда ягона олам гули ва барча миллат-элатлар ичида порлоқ қуёш эди.

Шу билан бирга, улар тарих йўналишини ўзгартирдилар, ўрмон қонунига айланган зулму зўравонликларни, тахтларни қулатдилар, миллатлару элатларни Оллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг:

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلاّ رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ
– „(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Оллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик“, (21:107)

оятини ҳаёт майдонида намоён этдилар. Барча амалларини буюк Ислом ҳазоратига қориштириб, юз йиллаб илм, фан ва маданият билан безанган ҳазорий қўрғон барпо қилдилар. Шунингдек, улар уфқларини кенгайтирдилар, ҳатто дунё аҳли ушбу буюкликни қулоғи билан эшитиб, кўзи билан кўрди.

Исломий Уммат ушбу асрлар давомида, мустабид-золимларни безовта қилувчи, мўминларнинг кўзини қувонтириб, одамларга осудалик бахш этувчи буюк давлати билан тарихни тўлдирдилар. Халифалик давлати ҳукм сурган пайтларда мўминлар азиз бўлиб, мустабиду мунофиқлар хор бўлдилар.

Буюк давлатимиз (1924 йил, 3 март) инглизлар малайи Мустафо Камол томонидан завол топиши билан мўминларнинг ер юзидаги азизлиги барҳам топиб, Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган мустамлакачилар Ислом юртининг ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам бўй чўзиб қолишди. Умматнинг бўғинлари кесилди, тинчлиги йўқолди, иродаси бўшашди, шу дунёда туришининг омили бўлган шариати четлатилди, муқаддас қадриятлари поймол қилинди, ор-номуслари топталди, бойликлари ташиб кетилди.

Хуллас, аждодларимиз қўлга киритган юксаклик, буюклик, азизу мукаррамликни сизу биз, яъни бугунги Ислом уммати эга бўлолмаётганимизни асл сири нимада? Шубҳа йўқки, ижроий-сиёсий вужудни, яъни яхлит давлатимизни, адолатли халифамизни йўқлигидир!
119 views07:27
Ochish/sharhlash
2020-12-22 13:36:47
88 views10:36
Ochish/sharhlash