Get Mystery Box with random crypto!

«Тарағай баҳори» фестивали бўлиб ўтди «Хизматлар соҳасини рив | Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali

«Тарағай баҳори» фестивали бўлиб ўтди

«Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ижроси доирасида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида «Тарағай баҳори» фестивали ўзтказилди.

Ўтмиш сир-асрорларини ўзида мужассам этган қадим ва навқирон Тарағай қишлоғи тоғ ёнбағирларида бўлиб ўтган фестивалда очиқ осмон остида Чироқчининг кўҳна тарихидан садо берувчи музей ва ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси, халқ ўйинлари, миллий таомлар намойиши (гастротуризм) ҳамда Ҳосила Раҳимова, Сардор Тоиров сингари таниқли санъаткорлар иштирокида концерт ташкил этилди.

Аҳамиятли томони шундаки, бундай фестивалнинг ҳар йили баҳор ойларида анъанавий тарзда ўтказилиши Тарағайнинг темурийлар даврига оид тарихини илмий асосда ўрганиш, мавжуд ёдгорликларни сақлаб қолиш, ҳудудда рекреацион, гастрономик ва ландшафт туризми, қолаверса, спелео-туризмни ривожлантириш, бу ерга келадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонини кўпайтириш ва қишлоқ аҳли даромадларини ошириш учун қулай замин ҳозирлайди.