Get Mystery Box with random crypto!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ сол | Duolar

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Абу Довуднинг ривоятида:

سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи», деб келган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи маашааллоҳу кана ва маа лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайъин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.
Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.
Абу Довуд ривояти.

@Duo_Yodlaymiiz