Get Mystery Box with random crypto!

Dunyo.uz | Xabarlari Tezkor Yangiliklar

Telegram kanalining logotibi dunyouz_xabarlari — Dunyo.uz | Xabarlari Tezkor Yangiliklar D
Telegram kanalining logotibi dunyouz_xabarlari — Dunyo.uz | Xabarlari Tezkor Yangiliklar
Kanal manzili: @dunyouz_xabarlari
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.20K
Kanalning ta’rifi

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи пўстлархам жойлаб борилади!

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 17

2023-04-11 14:12:30
#Тезкор

110 мактабда таҳсил олувчи 8 синф ўқувчиси вафот этган.
Бола турникда тортилиш учун чиққанида ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушини йўқотган. Кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан у вафот этган.

Ўлимнинг келиб чиқишига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

@Dunyouz_Xabarlari - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
67 views11:12
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:37:33
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини имзолади.

Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди.

Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!

@Dunyouz_Xabarlari - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
105 views10:37
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:05:14
Расман: Май ойидан "SoliqUz" 1% эмас, нақд 12%гача кешбек қайтаради

1-майдан бошлаб муҳтожларга мол, қўзи гўшти, парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи сотиб олиш учун ҚҚС (12 фоиз) қайтарилади.  Ушбу шахслар ижтимоий ҳимоянинг ягона реэстрига киритилиши керак.

Пул олиш учун эса SoliqUz иловасида рўйхатдан ўтиш ва харид чекини сканердан ўтказиш керак.

@Dunyouz_Xabarlari - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
129 views10:05
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:00:04
Дунёнинг турли мамлакатларидаги ресторанларда минглаб роботлар фаолият кўрсатмоқда.

@Dunyouz_Xabarlari - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
127 views10:00
Ochish/sharhlash
2023-04-11 12:40:01
#Тезкор #Диққат
“Ўзгидромет” кучли шамол ва чанг-тўзон бўлишидан огоҳлантирмоқда

“Ўзгидромет” 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келишини хабар қилди.

Xабарга кўра, 13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35°C даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37°C даражагача кўтарилади.

@Dunyouz_Xabarlari - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
140 views09:40
Ochish/sharhlash
2023-04-11 12:30:00
Огоҳ бўлинг соҳта хабар тарқалмоқда, Кибержиноятнинг яна бир кўриниши.

@Dunyouz_Xabarlari - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
138 views09:30
Ochish/sharhlash
2023-04-11 12:04:57
Банк ходими кредит қарздорликни тўланишини сўраб уйга келиши қанчалик тўғри?

@Dunyouz_Xabarlari - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
156 views09:04
Ochish/sharhlash
2023-04-11 11:46:12
#Астағфируллоҳ

Тошкентда ўз онасини ўлдириб, ертўлага кўмиб қўйган ўғилга суд ҳукми ўқилди, унга 10-йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган

Она ўзининг бир парчасини вужудида тўққиз ой кўтариб юрар экан, келажакка бўлган бир олам орзулар билан фарзандини дунёга келтиради. Ўзи эришолмаган марраларга фарзанди етишиши учун борини беради. Кун келиб, ўз дилбанди қўлидан ўлим топиши эса етти ухлаб тушига ҳам кирмаса керак. Яна бир баҳорга етганига шукр қилиб уйқуга ётган она янги тонгни кўролмаслигини билмасди. Ярим тун! Шу кеча яширилган «сир» эса кишини ларзага солмай қўймайди. Айни шу тунда ўғил ўз онасини ўлдиришга қасд қилганди. Бир муддат аввал эса ўғил онасини бегона эркакдан рашк қилиши оқибатида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Натижада ўтмас жисм билан онасининг бош қисмига бир неча марта уриб, қўлида бўлган ошхона пичоғи билан унинг ўнг томон бўйин орқа юзасини санчиб-кесиб, қасддан ўлдирган.

@Dunyouz_Xabarlari - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
169 views08:46
Ochish/sharhlash
2023-04-11 11:22:58
АҚШда отишма – беш киши қурбон бўлди

Воқеа Луисвилл шаҳрида содир бўлган. Қурбонлар орасида отишма уюштирган шахснинг ўзи ва икки нафар полициячи ҳам бор. Сўнгги маълумотларга кўра, 8 киши яраланган.

Отишмани молиявий муассаса ходими уюштиргани ҳақида тахминлар бор.

Гумонланувчи – 25 ёшли эркак, ҳужумдан олдин дўстига “банкда отишма уюштириш” истаги борлиги ҳақида ёзган.

@Dunyouz_Xabarlari - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
179 views08:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 11:01:15
Наманганда вояга етмаган қизни зўрлаган эркак қидирилмоқда

34 ёшли Шерзод Умаров аввалроқ 5 марта судланган, у ўта тажовузкор ва хавфли. Охирги марта у қариндошлари туфайли ҳибсдан қутулиб қолган.

@Dunyouz_Xabarlari - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
190 views08:01
Ochish/sharhlash