Get Mystery Box with random crypto!

Dunyo🌐TV | LIVE

Telegram kanalining logotibi dunyotvlive — Dunyo🌐TV | LIVE
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Даҳшат
Kanal manzili: @dunyotvlive
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 231.82K
Kanalning ta’rifi

Прилагаем все усилия, чтобы своевременно, удобно и быстро информировать соотечественников о последних новостях!
Быстрые видео, новости и на другие темы👉 @Dunyo_tvbot
.
.
.
@DT_REKLAMA

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 214

2023-01-16 11:24:52
Тошкентда аҳоли Япон боғидаги музлаган кўлда конкида учишни бошлаб юборишди...

Dunyo Tv
7.6K views08:24
Ochish/sharhlash
2023-01-16 10:50:49
#Даҳшат
Сирдарёдаги икки қаватли уйда газ портлаши оқибатида икки киши вафот этди

Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги икки қаватли уйда газ портлаши оқибатида икки киши вафот этди, яна бир фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган

Dunyo Tv
13.0K views07:50
Ochish/sharhlash
2023-01-16 10:35:50
«Қуруқ гап билан, ёлғон сводка билан пастга тушмагани учун, ноинсоф оёғи ердан узулгани учун мен уни ишдан олдим» - Президент

Бошқа ҳокимларга ҳам бу жиддий сигнал бўлиши керак!

Dunyo Tv
14.2K viewsedited  07:35
Ochish/sharhlash
2023-01-16 10:18:48
Қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Айрим туман ҳокимларига ҳайфсан берилди

Dunyo Tv
16.7K views07:18
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:55:32
Ҳар бир деҳқон бозорида шароитларни яхшилаш ва нарх-наво тартибга солиш, йирик корхоналар, ижтимоий объектлар раҳбарлари ходимларини уюшган ҳолда ишга олиб келишга автобус қатновларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Умуман, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортиш топширилди.

Йиғилиш якунланди!

Dunyo Tv
16.6K views06:55
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:50:28
Машарипов Ўктам Рустамович Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Dunyo Tv
16.3K views06:50
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:44:01
Шавкат Мирзиёев: «Ҳамма раҳбарлар шуни ҳис этиши керак: энди бундай давом этиши мумкин эмас».

Dunyo Tv
17.2K views06:44
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:30:52
МашаАллоҳ сўзининг маъноси...

Dunyo Tv
17.8K views06:30
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:11:07
Қарздорлик учун хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмайди

Йиғилишда икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Dunyo Tv
19.3K views06:11
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:06:39
Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.

Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Dunyo Tv
18.1K views06:06
Ochish/sharhlash