Kanal manzili:
Toifalar:
Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
151.66K
Kanalning ta’rifi
⚡️ Тезкор ⚡️ Муҳим ⚡️ Ишончли
⚡️ Кун давомида Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва қизиқарли видеолар !
Реклама учун👉 @Milliy_ads
Админ👉 @Dunyosupport
©️ @Dunyo
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 8
2024-03-22 23:53:37
#Тезкор
Украина қуролли кучлари “Moskva Crocus City Hall” даги теракт фонида, Россиянинг Белгород вилоятига ҳужум қилмоқдаБелгород шаҳрида Украина Қуролли кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида 4 та кўп қаватли уйнинг 22 та хонадонларда ойналар шикастланган, битта таълим муассасасининг том қисми шикастланган ва 8 та автотранспорт воситасига жиддий зарар етган.
@DunyoTv - обуна бўлинг
22.8K viewsedited 20:53
2024-03-22 23:44:58
Теракт содир этганликда гумонланаётган шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинди
Россиянинг Москва вилоятидаги «Crocus City Hall»да концерт залида содир этилган терактга алоқадор шахслар қидирувга берилди.
Маълум қилинишича, хунрезликда гумон қилинаётган шахслар Ингушетия фуқаролари: Амирхон Гуражев, Адам Оздоев, Цуроев Зелимхон.
Шунингдек, Твер вилоятининг давлат рақамларига эга оқ рангли «Renault» машинаси қидирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, теракт натижасида 40 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Россия Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди.
@DunyoTv - обуна бўлинг
22.8K views20:44
2024-03-22 23:40:59
#Тезкор
Москвадаги концерт залидаги ёнғин 13 минг квадрат метр майдонни эгаллаган.
Ичкарида ҳамон ёрдам кутаётган одамлар борлиги тахмин қилинмоқда.
Украина разведкаси яна бир бор уларнинг воқеага алоқаси йўқлигини эълон қилди.
@DunyoTv - обуна бўлинг
22.3K viewsedited 20:40
2024-03-22 23:13:05
Ўнга яқин террористлар ёниб кетган крокус сити хол ичида қолиб кетган, улар заҳарланиб вафот этгани маълум бўлди
Воқеалар ривожини бизда кузатинг
@DunyoTv - обуна бўлинг
21.5K views20:13
2024-03-22 23:01:33
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Воқеалар ривожини бизда кузатинг
@DunyoTv - обуна бўлинг
22.1K viewsedited 20:01
2024-03-22 22:56:10
“Крокус”даги терактда 40 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди – ФХХ (фото)
Батафсил @DunyoTv -
обуна бўлинг
21.7K views19:56
2024-03-22 22:55:08
Uzbekistan Airways Москвадан парвоз қиладиган йўловчиларни аэропортга эртароқ келишга чақирди
Бу «Крокус Сити Холл» концерт залида юз берган терактдан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилгани билан изоҳланди.
@DunyoTv -
обуна бўлинг
22.2K viewsedited 19:55
2024-03-20 20:28:23
Ўзбекистонда “Гелик”ни 10 000 долларга сотишни бошладилар.Фарғоналик ҳунармандлар Mersedez Benz Gelendvagenнинг аниқ нусхасини йиғиб, сотишни бошлади. Маълум қилинишича, бу машинанинг бор-йўғи 10 литр ёқилғи сарфлайди ва ҳаттоки АИ-80 бензинида ҳам юради!
@DunyoTv - обуна бўлинг
13.4K viewsedited 17:28
2024-03-20 19:21:20
Давлат Банкларида оммавий “тозалаш“ бошланди Айтишларича, барча давлат банклари раислари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ушбу банклар филиаллари бошқарувчилари ўз вазифасидан озод қилиниб, вақтинча вазифаларини бажарувчи этиб қайта тайинланган
@DunyoTv - обуна бўлинг
14.4K viewsedited 16:21
2024-03-20 17:48:37
Хитойлик мактаб ўқувчилари имтиҳон топширишмоқда.
@DunyoTv - обуна бўлинг
14.4K viewsedited 14:48