2024-03-27 08:12:18
Тошкентнинг 3 та туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади
Тизимда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:00 – 18:00 оралиғида қуйидаги ҳудудларда таъминот тўхтатилади:
Чилонзор туманида: Зарқўрғон, Фидокор, Навбаҳор, Катта Навбаҳор, Кўтарма, Наққошлик, Ботирма, Лутфий, 1-Қатортол, Нафосат, Диёр, Қатортол, Чўпон ота, Боғзор, Оқтепа маҳаллалари ва С-мавзесида;
Учтепа туманида: Тепа Қўрғон, Қўрғон тепа, Кўҳна Чўпонота, Боғобод, Боғистон, Бирлик, Найман, Гузар, 11-12-13-14-15-26-мавзеларда;
Мирзо Улуғбек туманида Неъмат берк кўчасидаги 74 та ерли хонадонларда газ ўчирилади.
@DunyoTv - обуна бўлинг
16.6K viewsedited 05:12