Get Mystery Box with random crypto!

#Наср (3-сон/2020) Назар Эшонқул ТАҚИҚ МЕВАСИ Икки новелладан | Dunyo taomlari

#Наср (3-сон/2020)
Назар Эшонқул

ТАҚИҚ МЕВАСИ
Икки новелладан иборат романдан парча

Бу мубталолик қисмати эди.
Малакни фақат узоқдан кўрар, унинг яқинига ҳам йўлолмас, унга бир сўз айтолмас, лекин уни кўрмасдан туролмас, уни кўрмасам дунё кўз олдимда чархпалак бўлиб айланар, кўнглим мусибат қуюни билан тўлар,
ҳар куни эрталаб ва кечқурун уни узоқдан кўриш учун бўлса ҳам у қўналға қилган талабалар ётоқхонаси атрофида ўралашиб юрар, уни кўргачгина ўзимга келиб, ижарадаги хонамга қайтиб, худди ўликдай қимирламай ётардим.

***
уни гоҳ даҳлизда, гоҳ зинада, гоҳида
кутубхонада, гоҳида сабоқхонада учратиб қолардим:

кўришим билан еру кўкда
ҳаракат тўхтар,

фақат унинг нафаси ва менинг юрак уришим эштилар, гўё чархидун менинг юрагимда айланаётгандай мен азал-абаднинг, тирикликнинг, ҳаётнинг ва кечмишу кечилмишларнинг қоқ марказига – оламнинг таянч нуқтасига айланардим. Батафсил...

Телеграм каналга уланиш:
"Шарқ Юлдузи" журнали