Get Mystery Box with random crypto!

#Назм (3-сон/2022) Самандар ВОҲИДОВ Сен борарсан ортингдан С | Dunyo taomlari

#Назм (3-сон/2022)
Самандар ВОҲИДОВ

Сен борарсан ортингдан

Сен борарсан ортингдан,
Оҳлар борар эргашиб.
Оҳлар қаро, сен оқсан,
Оқу қаро қоришиб.
Қалбимнинг дарчасидан,
Мўралайман ортингдан.
Бир садо инграр шу дам:
“Нигоҳингни торт мендан”.
Тўсиқ тизиб киприкдан,
Нигоҳ йўлин тўсарман.
Энди, судраб оҳларни,
Қароғимда кезарсан...
...Қаро оҳга қоришиб,
Қораясан уфқда.
Қалб кўкида ҳар саҳар,
Ортар қаро бир нуқта.

Телеграм каналга уланиш:
"Шарқ Юлдузи" журнали