Get Mystery Box with random crypto!

Dugona

Telegram kanalining logotibi dugona_gaplari — Dugona D
Telegram kanalining logotibi dugona_gaplari — Dugona
Kanal manzili: @dugona_gaplari
Toifalar: Goʻzallik
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 386
Kanalning ta’rifi

Аёллар учун энг фойдали ва керакли маслаҳатлар
www.tiktok.com/@uz24lady_uz
Администратор билан боғланиш ва тижорий ҳамкорлик учун: @Dugona1bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-06-21 08:55:37
Савол бу йил 1-синфга чиқадиган фарзанди борларга: my.maktab.uz платформаси орқали ариза топширишни уддалай олдингизми?
Anonymous Poll
25%
Ҳа
25%
Йўқ
29%
Ҳали уриниб кўрмадим
20%
Мен Тошкентда яшамайман
75 voters745 views05:55
Ochish/sharhlash
2022-06-16 09:35:29
Oртиқча вазн тўпланишининг 15 сабаби

1. Ҳаёт тарзи
2. Овқатланишга оид одатлар
3. Глютамат натрий ва бошқа маза кучайтиргичлар истеъмол қилиш
4. Қондирилмаган ҳиссий эҳтиёжлар
5. Стресс
6. Егуликни ўйламасдан танлаш
7. Қониқарсиз уйқу ва чарчоқ
8. Жисмоний ва эмоционал ҳолатни фарқлай олмаслик
9. Безовталик ва бошқа оғриқли ҳиссиётлар
10. Жинсий муаммолар
11. Атрофдаги одамлар
12. Жисмоний фаолликнинг камлиги
13. Ирсий мойиллик
14. Гиперинсулинемия, инсулинорезистентлик ва бошқа эндокрин бузилишлар
15. Дорилар қабул қилиш

@uz24ladyuz
452 viewsedited  06:35
Ochish/sharhlash
2022-06-09 19:42:25
Сизнингча, болани урмай тарбияласа бўладими?
Anonymous Poll
10%
Бизни ҳам уришган, ёмон бўлганимиз йўқ
27%
Онда-сонда енгилроқ бўлса ҳам уриб туриш керак
32%
Албатта бўлади
31%
Урмасликни хоҳлайман, аммо баъзан ўзимни назорат қила олмайман
164 voters775 views16:42
Ochish/sharhlash
2022-06-08 09:47:52
Ортиқча вазн ва сочлар ҳолати

Соч тўкилиши ҳозирги пайтда ҳар учинчи аёлни қийнаётган муаммолардан бири. Шампунь рекламасидагидек сочлар билан мақтана оладиганлар сони эса жуда кам. Аммо кўпинча сочларимиз тўкилаётганига кеч эътибор берамиз ёки муаммони қўлбола маскалар ва қўшнимиз маслаҳат берган шампунь билан ҳал қилмоқчи бўламиз. Бироқ масалага комплекс ёндашув керак. Унга ўз вақтида ухлашдан тортиб, тўғри овқатланишгача - барчаси киради.

Яқинда Токио тиббиёт-стоматология университети олимлари семизлик ва сочларнинг сийраклашуви ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлабди. Nature журналида эълон қилинган илмий иш натижасига кўра, кўп миқдорда ёғли овқат истеъмол қилиш соч фолликулаларидаги тармоқ ҳужайраларга яллиғланиш сигналларини юборади ва бу сочларнинг сийраклашиб, тўкилишига сабаб бўлади.

Шунингдек, эксперимент натижасида семизлик оқибатида соч фолликулалари қайта тикланиши хусусияти блокланиши аниқланди.

Навбатдаги паҳлавани еяётган пайтингизда бу янгиликни эслайсиз, деган умиддамиз.

@uz24ladyuz
441 viewsedited  06:47
Ochish/sharhlash
2022-06-03 10:32:20
Каналимизда қайси мавзудаги постлар кўпроқ бўлишини хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
47%
Саломатлик, гўзаллик ва мода
27%
Фарзанд парвариши
49%
Психология ва муносабатлар
42%
Фойдали маслаҳатлар
59 voters673 views07:32
Ochish/sharhlash
2022-06-01 15:17:34 Бола организмини чиниқтириш учун нима қилиш керак?

Биринчи навбатда, болани шифокор-педиатр кўригидан ўтказиш керак.

Унинг умумий аҳволига қараб махсус тиббий таҳлилларни топшириш талаб этилади. Мисол учун қон таҳлили, пешоб ва ахлат таҳлили топшириш шарт. Бундан мақсад боланинг ички аъзоларида юз бераётган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлашдан иборатдир.

Болалар орасида кўп учраб турадиган гижжа ва унинг бошқа турлари иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари қон таркибидаги турли инфекция қўзғатувчи бактериялар ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Буни аниқламай туриб, болага тўғри даволаш усулини қўллаш қийин.

Шунингдек, бола саломатлигини мустаҳкамлаш учун унинг кундалик таомномасига тўйимли ва калорияга бой маҳсулотлардан қўшиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан гўштли ва сабзавотли овқатлар, мевалар, денгиз маҳсулотлари, тухум, витаминларга бой табиий шарбатлар ва сут маҳсулотлари боланинг кундалик таомномасида бўлиши зарур.

Сув, ҳаво ва қуёш ванналари организмни чиниқтиришда муҳим омил ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда, болалар орасида соғлом турмуш тарзини тўғри ташкил этиш орқали иммунитетни ошириш мумкин.

@uz24ladyuz
395 views12:17
Ochish/sharhlash
2022-06-01 13:10:00 Болаларни қуёш нурларидан асраш усуллари

Олимларнинг фикрича, соат 11:00 дан 16:00 гача бўлган қуёш нурлари организмга салбий таъсир кўрсатади. Ушбу вақт оралиғида боланинг қуёш нури остида кўп вақт бўлиши тавсия этилмайди.

Бола кийимининг матоси табиий матолардан бўлиши керак. Синтетик матолар болани янада кўпроқ терлатиб, безовта қилиши мумкин.

Кун давомида кўпроқ суюқлик бериш лозим.

Иссиқ кунларда тез-тез ювинтириб туриш керак.

Оёқ кийими қулай ва енгил бўлиши лозим.

Ёш болаларга қуёш нурларига қарши кўзойнаклар олиб бермаслик тавсия этилади. Бундай кўзойнакларда бола кўз қорачиғи кенгаяди ва қуёш нурлари кўпроқ таъсир кўрсатади. Чунки бу кўзойнакларнинг аксарияти шунчаки ўйинчоқ, қуёш нурларидан ҳимоя қилмайди.

@uz24ladyuz
326 views10:10
Ochish/sharhlash
2022-06-01 11:50:45
#рецепт

Болажонларнинг севимли ширинлиги мазали Donuts тайёрлаймиз

@uz24ladyuz
311 views08:50
Ochish/sharhlash