Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида мавжуд вак | Milliy sertifikat

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида мавжуд вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат тест маркази билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тест технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими бошлиғи;

Юридик бюро бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 2 ноябрдан 11 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos