Get Mystery Box with random crypto!

​​​ ДТМ имтиҳонларида тушадиган қийинлик даражаси энг юқори т | Dtmuz_axboroti

​​​ ДТМ имтиҳонларида тушадиган қийинлик даражаси энг юқори тест саволлари қандай бўлади?

Хабар берганимиздек, бу йилги кириш имтиҳонларнинг 15% тестлари мураккаб даражадаги тестлар бўлади.

Маълумотларга кўра, ДТМ тест топшириғи ҳозирда қийинлик даражаси асосида тузилади:

1-қийинлик даража – абитуриентнинг хотирлаш қобилиятини аниқловчи, фанга оид у қадар мураккаб бўлмаган бир неча атама, ҳодиса, қоида ёки қонуниятни билишни талаб қилувчи даража;

2-қийинлик даража – абитуриентдан таҳлил қила олиш ва мантиқий фикрлашни, фанга оид икки-уч атама, ҳодиса, қоида ёки қонуниятни бир вақтда қўллай билишни талаб қилувчи даража;

3-қийинлик даража – абитуриентнинг тўғри жавобни топиш учун зарур бўлган уч ва ундан ортиқ атама, ҳодиса, қоида ва қонуниятларни бир-бирига боғлаб ишлата олиш қобилиятини, шунингдек, мантиқий фикрлашни талаб қилувчи даража.

Қабулга оид янгиликлар:
@davlattestmarkazi