Get Mystery Box with random crypto!

ТИШЛАРНИ ТОЗАЛАШ МУҲИМ МАЖБУРИЯТ Фторли тиш пастасини ишлат | Dr Sugar

ТИШЛАРНИ ТОЗАЛАШ МУҲИМ МАЖБУРИЯТ

Фторли тиш пастасини ишлатиш жуда муҳим, чунки бу тишларнинг парчаланишини олдини олишга ва назорат қилишга ёрдам беради.

3 ёшгача бўлган болалар

• Биринчи сут тиши ёрилиши биланоқ (одатда 6 ой атрофида, лекин у олдинроқ ёки кечроқ бўлиши мумкин) болангизнинг тишларини ювишни бошланг.
• Ота-оналар ёки тарбиячилар боланинг тиш тозалашига ёрдам беришлари ёки назорат қилишлари керак.
• Тишларни кунига икки марта фторли тиш пастаси билан тахминан 2 дақиқа тозаланг.
• Кечқурун айнан ётишдан олдин тозалашини назорат қилинг.
• 1000 ппм дан кам фтор бўлмаган тиш пастасидан (паста хажми кўрсатилган) ёки 1350 ппм дан 1500 ппм гача фтор бўлган оилавий тиш пастасидан фойдаланинг.
• Фақат тиш пастаси юқидан фойдаланинг.
• Болалар тиш пастасини емасликлари ёки яламаслигига ишонч ҳосил қилинг.

Иқтибос: Rigmour NHS Britaniya sog’liqni saqlash tizimi.

Каналимизга обуна бўлинг:
@DrSugars