Get Mystery Box with random crypto!

КАФОЛАТ ҚАНИ? Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимд | ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар

КАФОЛАТ ҚАНИ?

Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимдир:
— Ҳозир Азроил алайҳиссалом келса-ю: "Уч кундан кейин жонингни оламан, тайёргарлигингни кўравер", деса, нима қилардинглар? - деб ўртага савол ташлади.
— Барча гуноҳларим учун тавба тазарру қилардим.
— Кеча-кундуз намоз ўқирдим.
— Ота-онамнинг розиликларини олардим.
— Барча қарзларимни тўлаб чиқардим.
— Молимнинг катта бир қисмини бева-бечораларга бўлиб берардим.
Ҳалиги киши яна гап ташлади:
— Нимага шу ишларни ҳозир қилмаяпмиз? Ё ичимизда биров яна уч кунгача тирик қоламан, деб қатъий ишонч билан айта оладими?

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан

Драбллар | қисқа ҳикоялар