Get Mystery Box with random crypto!

ДЎСТ – Мен сени дўстинг бўлмоқчиман! – Бор-е.. – Илтимос, мен | ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар

ДЎСТ

– Мен сени дўстинг бўлмоқчиман!
– Бор-е..
– Илтимос, мени ўзингга дўст қил.
– Йўқ, кет..
– Дўстинг бўлай...
У унинг ортидан тинмай юраверди. Ташқаридан қараганлар унинг бу инсонда нима иши бор экан, деб ҳайрон бўлишлари табиий эди.
– Кел, дўст бўламиз!
– Йўқ, дедим-ку!
– Дўст бўлсак, яхши эди-да..
У тинмай ушбу таклифини қайтараверди, у таслим бўладиганга ўхшамасди.
– Мен дўстинг бўлишни хоҳлайман...
– Йўқ, бўлмайди!
– Дўст бўлақолайлик!
– Бўлмайди...
– Дўстинг бўлай!
– Йўқ, дедим-ку!!! - у бироз овозини баланд қилди, - кет, дедим, бор!
У хафа бўлди.
– Мен шунчаки, дўстинг бўлишни хоҳлагандим..
У хафа бўлганини сезиб қолди.
– Хафа бўлма, мен сен билан дўст бўлолмайман...
– Нега, нега мен билан дўст бўлолмайсан?
– Мен сен билан дўст бўлганимдан кейин, сен ҳақингда қайғуришим керак, сени ўзимни яхши кўргандек яхши кўришим керак, яхши ва ёмон кунингда сен билан бирга бўлишим керак, булар ҳали бошланиши, - деди ҳалиги бир дона ҳам дўсти йўқ одам, - мен буни уддалай олмасам керак деб қўрқаман, кечир, - деди-ю, дўстлик таклиф қилган одамдан узоқлашди...

Аҳмад Али Муҳаммад

Драбллар | қисқа ҳикоялар